Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника боғи ҳудудидаги 500 кв. м. майдонда мамлакатда ўсувчи пиёздошлар оиласининг ноёб турларини сақлаб қолиш ва алоҳида турларни интродукция шароитида ўрганиш учун учун Ўзбек-хитой пиёз боғи ташкил этилди. Боғ очилиши якшанба куни бўлиб ўтди.Ботаника институти ва Ботаника боғи Куньминдаги Ботаника институти (Хитой) билан 2016 йилдан буён ёввойи ҳолда ўсувчи пиёзлар коллекциясини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда Ботаника институти директори академик Комилжон Тожибоевнинг таъкидлашича, коллекциядан нафақат Ўзбекистон флораси турлари, балки илм-фан учун янги бўлган турлар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг биологик ва экологик ўзига хосликлари батафсил ўрганилади.

Ҳозирда боғ участкаларида Ўрта Осиё, Эрон, Ўрта Ер денгизи ва Туркиянинг тоғ, тоғ олди ва чўл ҳудудларида ўсувчи 100 дан ортиқ пиёз тури парвариш қилинмоқда. Тез орада Қозоғистон, Олтой, Туркманистон, Тожикистон ва Шарқий Осиё ҳудудларида ўсувчи навларни ҳам етиштириш йўлга қўйилади.

Пском пиёзи. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.Пиёз боғида эремусларнинг 16 тури парвариш қилинмоқда.

«Ботаника боғи тарихида пиёзли ўсимликларнинг ноёд коллекцияси бор эди, — дейди Комилжон Тожибоев. — Ўтган юз йилликнинг 50−60-йилларида Ботаника боғида Ўрта Осиё пиёзининг 50 дан орти тури интродукция қилинди. Афсуски, ушбу коллекция йўқотилди. Ҳозирда Хитой Фанлар академиясидаги ҳамкасбларимиз билан пиёздошлар оиласининг энг камида 200 туридан иборат коллекцияни яратишни режалаштирмоқдамиз».

Пиёз боғи ёввойи пиёзларни сақлаб қолишга қаратилган таълимий дастур масканига айланиши кутилмоқда. Боғ илмий ходимларининг Хитой ҳудудларига илмий экспедицияларини ташкил этиш режалаштирилган.