Пойтахт ҳокимияти ва ИИББ ташаббуси билан Тошкент марказидаги «Мовий гумбазлар» ресторани жойлашган хиёбон ободонлаштирилади.

ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, сешанба куни эрта тонгдан хиёбонни ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳудуд чиқиндилар, қуруқ шох-шаббалардан тозаланиб, дарахт шохлари тартибга келтирилмоқда, пиёдалар йўлаклари қайта ётқизилиб, дренаж тизимлари тикланмоқда, фавворалар таъмирланиб, янги фонус ва ўриндиқлар ўрнатилмоқда.

Шаҳар ҳокимиятидан «Газета.uz"га тасдиқланишича, бу ердаги яшил ҳудуд сақлаб қолинади. Кўчада транспорт воситалари ҳаракатланиши ҳақидаги хабарлар нотўғри