Қаҳрамон Турсунович Арипов Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Тайинлов сешанба куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида бўлиб ўтди, дея хабар қилди ҳокимият матбуот хизмати.

Бунга қадар Қаҳрамон Арипов (1968 й. т., Тошкент молия институти битирувчиси — 1995) мактабгача таълим вазири ўринбосари, аввалроқ — 2007−2016 йилларда — «Асака» банки бошқаруви раиси бўлган.

12 май куни ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Нозим Ҳусанов Тошкентнинг Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланган.