9 май куни соат 21:00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб Ўзбекистон Миллий боғининг «Наврўз» майдонида байрам салюти (фейерверки) отилади, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

«Ҳозирда „Наврўз“ майдонида тўплар ва салют қурилмалари учун махсус ўт очиш позициялари жиҳозланган бўлиб, артиллерия тизимлари ва ишга тушириш қурилмалари шай ҳолатга келтирилган», — дейилади хабарда.

Байрамга бағишлаб салют қурилмаларидан жами 42 та салют отилади.