Ўзбекистон ФВВ 2 май куни Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган икки фуқаро шахси аниқланганини маълум қилди.

Чоршанбага ўтар кечаси (2:39 да) Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Акжаик туманида «Уральск-Атирау» автомобиль йўлининг 171-километрида Россия давлат рақамидаги Setra автобуси ва Ўзбекистон рақамидаги MAN юк автомобили тўқнашуви содир бўлди.

Аварияда машиналар ҳайдовчилари — Нематов Олим Иноятович (1978 й. т., юк машинаси ҳайдовчиси, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Фурқат кўчаси манзилида истиқомат қилган) ва Ғафуров Фарид Тахирович (1975 й. т., автобус ҳайдовчиси, Самарқанд шаҳри Хумоюн кўчасида яшаган).

Ўзбекистон ИИВ ва ФВВ Ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келишни ташкиллаштирмоқда.