Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари чоршанба куни ҳарбий йиллар куй-қўшиқларини ижро этиб, Тошкент метрополитени йўловчилари кўнглини хушнуд этди. «Газета.uz» мухбири чиқишларнинг энг ёрқин лаҳзаларини тасвирга олди.

Акция Мудофаа вазирлиги томонидан яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни (9 май) муносабати билан ўтказилди. Ансамбль чиқишларни Ўзбекистон йўналишидаги «Дўстл"к» (собиқ «Чкалов») метро станциясида бошлади. Хонандалар станцияларда поездларни алмаштирган ҳолда ҳаракатланиб, вагон ва эскалаторларда қўшиқлар ижро этди.

Йўловчилар рус тилидаги — «Катюша», «День Победы», «Венский вальс», «Три танкиста», «Огонек», «Синий платочек», «Смуглянка-молдаванка», «Темная ночь», «Эх, дороги…», ўзбек тилидаги — «Байроғинг», «Жон Ватан», «Муқаддас Ватан», «Офицерлар», «Мактуб» ва бошқа қўшиқларни ижро этди.

Одамлар ансамблларга жўровоз бўлиб, ҳарбий хизматчилар билан бирга суратларга тушди, айримларининг кўзларида эса ёш қалқиганини кўриш мумкин эди. Метрополитен маъмурияти одамларга фотосуратга тушишга қаршилик қилмади.

Видео

Фото