Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматлари раҳбарияти томонидан эришилган келишувлар доирасида яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди, дея хабар қилди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизмати «Газета.uz"га.

"Ушбу ишлар вазиятнинг ўзгаришида тезкор ҳаракатланиш, чегараларни ишончли ҳимоя қилиш унинг бузилишлари профилактикасига йўналтирилган", — дея қайд этди матбуот хизмати.

17 апрель куни 10:40 да Ўзбекистон чегарачиси Пунган йўналишида Олабуқа участкаси бўйича қирғизистонлик ҳамкасбини номаълум шахс Қирғизистоннинг Булоқбоши қишлоғи яқинида белгиланмаган чегара участкасида чорва молларини боқаётгани, бу амалдаги келишувларнинг бузилиши ҳисобланишидан огоҳлантириб, чоралар кўришни сўрайди. 15 дақиқадан сўнг қирғиз чегара наряди чорва молларини Қирғизистоннинг ичкари ҳудудига ҳайдаб ўтди.

18 апрель куни 7:55 да Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Қувасой туманида чегара участкасида чегарачилар юк кўтарган чегара бузувчисини аниқлади. Номаълум шахс юкни (160 кг миқдоридаги рангли металл) ташлаб, Қирғизистон ҳудудида яширинди.

Қувасой йўналиши бўйича Ўзбекистон чегарачилари зудлик билан Айдаркен йўналиши бўйича Қирғизистон чегара хизматини бу ҳақда хабардор қилиб, чегара бузувчисини ушлаш юзасидан зарур чоралар кўрилишини сўради.

«Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси чегара хизматлари вакиллари ўртасидаги алоқаларнинг йўлга қўйилиши дўстлик, ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш ва чегарадаги барқарорликни таъминлаш ҳамда унинг бузилиши ва ҳодисалардан огоҳлантиришга хизмат қилади», — дея таъкидланди ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизматидан.