Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи (23−24 апрель) доирасида Тошкентда ўтказилган Туркманистон Миллий кўргазмаси ва бизнес-форумида 250 млн АҚШ долларига тенг шартномалар имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Томонлар нефть-газ, транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги ва туризм, ишлаб чиқариш саноати ва тўқимачилик саноати соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги истиқболли келишувларга эришди.

2017 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 177,3 млн долларни ташкил этди. Президентлар иштирокидаги музокараларда томонлар мазкур рақамни 2020 йилгача 500 млн долларга етказишга келишиб олди. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса товар айирбошлаш ҳажми 55 фоизга ўсди.

Ўзбекистонда туркман капитали иштирокидаги 11 та корхона асосан савдо ва хизмат кўрсатиш, тўқимачилик саноати ва мебель ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият кўрсатмоқда