Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табриклади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Озарбайжонда президентлик сайловлари 11 апрель куни бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозими учун саккиз нафар номзод кураш олиб борди, сайловда 74,51 фоиз сайловчи иштирок этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, амалдаги президент Илҳом Алиев 3,7 миллион бюллетен (жами бюллетенларнинг 92,2 фоизи) ҳисоб-китобларига кўра, 86 фоизлик натижа билан етакчилик қилмоқда.