Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Блида вилоятининг Буфарик аэропорти яқинида ҳарбий самолётнинг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика ва Жазоир халқига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Жазоир Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида авиаҳалокат натижасида 247 нафар йўловчи ва 10 нафар экипаж аъзоси қурбон бўлганини маълум қилди. Йўловчиларнинг асосий қисми ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларидан иборат.