Саккиз ҳибсда сақланган Зулхумор ва Меҳринисо Ҳамдамова 20 февраль куни озодликка чиқарилди, дея хабар қилди «Газета.uz"га Ўзбекистон Олий судининг расмий вакили Азиз Обидов.

1960 йилда туғилган, Қашқадарё вилоятида истиқомат қилган Зулхумор Ҳамдамова 2010 йилнинг 12 апрель куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди томонидан Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовуз қилиш), 216 (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), 244−1- (Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244−2-(Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 6 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

2016 йил 22 июль куни Зулхумор Ҳамдамова жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суди томонидан ЖК 221-модда 2-қисм «б» бандига кўра (жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсинмаслик) 60-модда (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) 3 йил 1 кунга озодликдан маҳрум этилган.

2018 йил 20 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2016 йил 22 июлдаги ҳукмига ўзгартиш киритилиб, Зулхумор Ҳамдамовага 1 йил 9 ой 15 кун муддатга озодликни чеклаш жазо тури тайинланди.

Белгиланган муддат тугагани ҳисобга олиниб, Зулхумор Ҳамдамова жазони ижро этиш муассасасидан озод этилди.

1969 йилда туғилган, Қашқадарё вилоятида истиқомат қилган Меҳринисо Ҳамдамова 2010 йилнинг 12 апрель куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди томонидан Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовуз қилиш), 216 (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), 244−1- (Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244−2-(Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

2016 йил 15 ноябрь куни Меҳринисо Ҳамдамова жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди томонидан ЖК 221-модда 2-қисм «б» бандига кўра (жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсинмаслик) 60-модда (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) 3 йил 2 кунга озодликдан маҳрум этилган.

2018 йил 20 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2016 йил 15 ноябрдаги ҳукмига ўзгартиш киритилди. Меҳринисо Ҳамдамова 1 йил 3 ой 16 кун муддатга озодликни чеклаш жазо тури белгиланди. У жазо муддатини ўтагани ҳисобга олиниб жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинди.