Жума куни Душанбедаги «Қасри Миллат» қароргоҳида Тожикистонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан расмий учрашув маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортиб, икки давлат мадҳиялари янгради, дея хабар қилди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди. Ўзбекистон раҳбари таъбири билан айтганда бу икки давлатлар халқлари учун узоқ кутилган учрашув бўлди.

«Шунинг учун зиммамизда улкан жавобгарлик бор: биз нафақат хатоларни бартараф этишимиз, балки муносабатларимизни мутлақо янги даражага олиб чиқишимиз лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўтган йили бўлиб ўтган икки давлат раҳбарлари учрашувида сиёсий ишонч даражаси оширилиб, Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини ривожлантиришга янги туртки берилган эди.

2017 йил якунлари бўйича маҳсулот айирбошлаш ҳажми 240 млн долларни ташкил этди. Бу сўнгги 20 йил давомидаги энг юқори кўрсаткич. Бунда маҳсулотлар етказиб бериш ҳажми хизматларни ҳисобга олмаганда, сўнгги икки йил ичида 10 баробардан зиёдроққа ошди.

Икки давлат пойтахтлари ўртасида авиақатновлар қайта тикланди. Ғалаба-Амузанг темир йўли қайта тикланди, Самарқанд-Панжикент участкасида А-377 халқаро автомобиль йўли очилди. Яқин кунларда ўзбек-тожик давлат чегарасидаги барча чегара вилоятларида ўтказиш пунктлари фаолияти қайта йўлга қўйилди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро қатнови учун қулайликларни ошириш масалалари муҳокама этилди.

Икки мамлакат ҳукуматларига ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва унинг таркибини диверсификация қилиш масалаларини ўрганиш топширилди. Фойдаланилмаётган захираларни ишга солиш бўйича таклифлар ўртага ташланди, турли қўшма ишчи гуруҳлар ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, бугунги таҳдид ва хатарларга қарши самарали курашиш масалалари кўриб чиқилди.