4 март куни 11:45да 1 март куни Қозоғистондаги аварияда ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқароси жасади улар яшаган Хоразм вилоятига етказилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. Айни пайтда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЙТҲ Қозоғистоннинг Манғистау тумани ҳудудида «Ақтау-Бейнеу» автомобиль йўлида содир бўлган эди. Lada Largus автомобилининг Shacman юк машинаси билан тўқнашуви натижасида енги автомобиль ёниб кетган, ҳайдовчи ва барча йўловчилар ҳалок бўлган.