Вазирлик ва маҳкамалар сайтларида 25 февралдан бошлаб раҳбарларнинг виртуал қабулхоналари ёпилади. Эндиликда уларга ариза, шикоят ва таклифлар билан ягона сайт — Ўзбекистон Президенти Виртуал қабулхонаси орқали мурожаат қилиш мумкин.

Аввал хабар қилинганидек, 1 февраль куни давлат раҳбари Виртуал қабулхонасининг янги талқини ишга туширилди. Унда давлат органлари раҳбарларига мурожаат юбориш модули ҳам ўрин олган. Шунингдек бу ерда барча давлат муассасалари раҳбарларининг фуқароларни қабул қилиш жадвалини ҳам топиш мумкин.

Давлат органлари онлайн қабулхоналари фаолиятининг тўхтатилиши вазифаларнинг такрорланишидан қочиш, мурожаатларни кўриб чиқиш устидан назоратни яхшилаш ҳамда барча жараёнлар самарадорлиги ва шаффофлигини оширишга хизмат қилади.