Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигига ажратилди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг қайта ташкил этилаётган вазирликдаги ахборот манбаси маълум қилди.

2016 йил декабридан қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётган Зойир Мирзаев ушбу лавозимни тарк этди. У бош вазир ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

Ҳукуматдаги ахборот манбаси берган маълумотларга кўра, бунга қадар Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, 2009−2015 йилларда — Наманган вилояти маъмурияти раҳбари бўлиб ишлаган Баҳодир Юсупов Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбар бўлди.

Сув хўжалиги вазири лавозимига эса бунга қадар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбарининг сув хўжалиги масалалари бўйича собиқ ўринбосари бўлган Шавкат Ҳамроев тайинланди.