Аркадий Гершман — «Одамлар учун шаҳар» ва «Веломосква» оммабоп лойиҳалари муаллифи. Интернет фойдаланувчилари уни россиялик таниқли блогер Илья Варламовҳамда Илья Варламов ва Максим Кацнинг «Шаҳар лойиҳалари» шаҳарларни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорлик юзасидан яхши танийди.

Ўзбекистонга уч кунлик ташрифи чоғида Аркадий Гершман «Газета.uz» муаллифи Никита Макаренко билан Тошкент ва Самарқанд шаҳар инфратузилмасини ҳамда унинг замонавий шаҳар стандартларига мувофиқлигини батафсил ўрганади.

Аркадий Гершман кўчалар ва йўллар, жамоатчилик жойларининг ҳозирги ҳолати билан танишади, шунингдек, шаҳарлардаги жамоат транспорти тизими ҳолатини ўрганади.

Барча кузатишлар, тавсиялар ва амалий ечимлар февраль ойи давомида «Газета.uz"нинг «Орзудаги Тошкент» лойиҳаси доирасида эълон қилиб борилади.

Кузатувлар тафсилотлари, тавсия ва амалий ечимлар февраль ойида «Газета.uz"нинг махсус лойиҳаси доирасида ёритиб борилади.

Аркадий Гершман Москва ҳукумати ва «Аеком» корпорациясида транспорт таҳлилчиси сифатида ишлаган, айни пайтда хусусий лойиҳа фаолияти билан шуғулланади. 2035 йилгача Санкт-Петербург шаҳри транспорт режасининг темир йўл қисми, Твер автотураргоҳлар муҳитини ривожлантириш концепцияси, Москва транспорт навигацияси ва Россияни 2035 йилгача ривожлантириш лойиҳаларини яратишда иштирок этган. Шаҳарни планлаштириш соҳасида Россиядаги етакчи компания ҳисобланган «Стрелка» консальтинг бюроси билан ҳамкорлик қилади.