2−3 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Кавказдан Каспий денгизи орқали нам ва анча совуқ ҳаво оқими кириб келиб, ўзгарувчан об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда, дея хабар қилди Ўзгидромет.

2 февраль куни республика бўйича қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +5…+10 даража атрофида бўлади.

3 февраль кунига намлик башорати. Манба: Ўзгидромет

3 февраль куни республиканинг катта қисмида, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари, айрим жойларда қор ёғади. Кундузги ҳарорат 0…+5 даражагача тушади.

2−3 февраль кунлари айрим жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин.

2−5 февраль кунлари учун об-ҳаво башорати