23 йил давомида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини (МХХ) бошқарган Рустам Иноятов лавозимини тарк этди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси маълум қилди.

Рустам Иноятов (1944 йилда туғилган) МХХга 1995 йилдан буён раислик қилиб келаётган эди. Раҳбариятнинг ўзгариши тўғрисида чоршанба куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган МХХ биносидаги йиғилишда эълон қилинган.


Рустам Иноятов. Фото: «Синьхуа»

Миллий хавфсизлик хизматига 2015 йилдан буён Ўзбекистон бош прокурори бўлиб ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев раис этиб тайинланди. У 2009 йилдан Президентнинг давлат маслаҳатчиси эди.

Бунга қадар Президентнинг давлат маслаҳатчиси бўлган Отабек Муродов мамлакатнинг янги бош прокурори бўлди.