27 январь куни 14:00 да Тошкентнинг Сергели тумани Лутфикор кўчаси 4-тор кўчасида яшовчи фуқаро уйи яқинида спорт сумкасига солинган янги туғилган чақалоқни топиб олди. Фуқаро ҳодиса ҳақида ИИБга маълум қилди.

Айни пайтда бола шифохонада, унинг онасини топиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда, дея хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни кундузги ҳаво ҳарорати −2…−4 даражани ташкил этди.