Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Милош Земанга унинг Чехия Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Милош Земанга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги маъсулиятли фаолиятига муваффақиятлар, Чехия халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.

Чехиянинг амалдаги Президенти Милош Земан шанба куни президентлик сайловининг иккинчи турида 51,36 фоиз овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонди. Унинг рақиби — Фанлар академиясининг собиқ раиси Йиржи Драгош 48,63 фоиз овоз тўплади.

Милош Земаннинг инаугурацияси 8 март куни Прага Градида бўлиб ўтади.