27−29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолий Қозоғистон орқали Ғарбий Сибирда шаклланган жуда совуқ ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Ўзбекиcтон ҳудуди бўйлаб иқлимий меъёрлардан 7−12 даража паст ҳароратдаги аномал совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутилмоқда.

28−29 январь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси −11…−14 даража, кундузи эса −2…−5 даража, мамлакат шимолида кечаси −17…−20 даража, кундузи −7…−10 даражагача совийди.

Кутилаётган совуқ ҳарорат ўтлоқларда чорваларни ўтлатиш ва сақлашни қийинлаштириши, автотранспорт воситалари ҳаракатланишини чеклаб, алоқа, энергетика ва коммунл хизматлар фаолиятини мураккаблаштириши мумкин, дейилади хабарда.

Об-ҳаво башорати Ўзгидромет сайтида