2018 йил 1 январдан мулкчилик шаклидан қатъи назар тиббиёт муассасаларида ишлаётган нафақахўр-шифокорлар пенсия пулини тўлиқ ҳажмда олади. Бу Ўзбекистон Президентининг 29 декабрдаги «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.
Ҳужжатга берилган расмий шарҳда қайд этилишича, қабул қилинган қарор қишлоқ ва олис туманларида фаолият кўрсатаётган шифокорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.