Ўзбекистонда Журналистика ва оммавий коммуникация университети ташкил этилади, дея маълум қилди Президент Шавкат Мирзиёев жума куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаатида.

Бугун мамлакатда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. «Ўз-ўзидан равшанки, уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар керак. Афсуски, бундай кенг кўламли вазифани бир жойда марказлаштирган ҳолда ҳал этадиган таянч олий ўқув юрти мамлакатимизда мавжуд эмас», - деди Шавкат Мирзиёев.

Янги ОТМ келгуси ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаши лозим.