Олий Мажлис Сенати пайшанба куни бўлиб ўтган 13-ялпи йиғилишда Ўзбекистоннинг Япония ва Грузиядаги элчиларини тайинлади.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимига бунгача ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Ғайрат Фозилов тайинланди.

Аввал Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси бўлган Шерзод Файзиев мамлакатнинг Грузиядаги элчиси лавозимига тасдиқланди.