15−22 декабрь кунлари Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказилади, дея хабар қилди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Дастур асосида Қувайтда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими концерт дастури билан бошланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон амалий санъати ва фотокўргазмалар тақдимоти, Ўзбекистон туристик салоҳияти ва маданий обидалари тақдимоти, «Ўзбекистон-бағрикенг диёр» номли давра суҳбати, хаттотлик бўйича мастер-класслар ўтказилади.