12 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Словакиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Павол Иванни қабул қилди, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда элчининг 2013−2017 йиллар мобайнида Ўзбекистондаги самарали фаолияти натижасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланганлиги ва мустаҳкамланганлиги қайд этилди.

Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссияси учун яратилган қулай шароит ва қўллов учун миннатдорчилик билдирди.