Душанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг «Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари ўртасидаги учрашувидан сўнг мухлислар майдонга югуриб чиқди. Ички шилар органлари ходимлари фанатларни тўқмоқларни қўллаган ҳолда тарқатди. Ҳодиса «Бунёдкор» устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган «Локомотив"га кубок топширишдан аввал содир бўлди.

«Дастур бўйича қачон коптоклар тарқатилиши кераклигини билмайман. Одамлар югуриб чиқишни бошлади ва беш дақиқалик талотўп содир бўлди. Тўпларни тарқатиш бошланганда бир неча киши трибунадан тушиб келди, кейин бошқариб бўлмайдиган вазият келиб чиқди. Майдонда тахминан 150 киши бор эди. Яхшиямки милиция аралашди ва вазиятни тезда ўнглади», - деди «Локомотив» вакили «Газета.uz"га.

Унинг сўзларига кўра, 200-300 га яқин тўп бор эди, учрашувга эса 20 мингга яқин мухлис келган. «Кириш бепул эди, бироқ чипталар бўйича. Ҳеч қачон бундай бўлмаган, ҳеч ким трибунадан сакрамаган эди», - дея қўшимча қилди суҳбатдош.

Ўзбекистон Футбол федерацияси ва «Бунёдкор» стадиони мутасаддилари яқин вақтларда вазиятга изоҳ берилишига ваъда қилди.