Тошкентда ички ишлар органлари ходимлари томонидан Ўзбекистонда тақиқланган «Ҳизб-ут Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти тармоғи фош этилди.

Душанба куни бўлиб ўтган брифингда пойтахт ИИББ бошлиғи Баҳодир Қурбоновнинг маълум қилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ташкилотнинг фаол аъзолари қўлга олинган ва ҳозирда ҳибсда сақланмоқда.

ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Чиноз туманлари ибодатхонларнинг оммавий равишда ҳибсга олинганини инкор этди.

«Ибодатхонларнинг уйларида ўтказилган „рейдлар“ тўғрисида, ҳеч ким ҳибсга олинмади, Янгийўл, Чинозда ҳеч қандай тадбир ўтказмадик. Фақатгина Тошкентда, биринчи навбатда [Гўзал] Тўхтахўжаевани аниқлаш ва унинг алоқаларини фош қилиш бўйича тадбир ўтказдик. Алоқалар аниқланди», - деди у.

Гўзал Тўхтахўжаева (фотода) 2009 йилдан буён қидирувда, унга диний-экстремистик фаолиятда иштирок этгани учун сиртдан айблов эълон қилинган.

«Унга нисбатан қидирув тадбирлари тўхтатилгани йўқ. У Ўзбекистон ва бошқа давлатлар, жумладан Россияда тақиқланган „Ҳизб-ут Таҳрир“ диний-экстремистик ташкилоти тарафдорлари томонидан яширилган», - дея маълум қилди Баҳодир Қурбонов.