14−17 ноябрь кунлари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германияга ташриф буюради.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ташриф давомида Мюнхен шаҳрида Бавария Федерал ери бош вазири Ҳорст Зеэҳофер ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, «KfV» Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради.

Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес фуруми доирасида ва ташриф якунига кўра иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.