1 ноябрдан бошлаб участка солиқ инспекторлари жисмоний шахслардан тўлов терминаллари орқали мол-мулк ва ер солиқлари учун тўловларни йиғишни бошлайди. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг 16 октябрдаги қарорида кўзда тутилган.

Банкларга Давлат солиқ қўмитасига инспекторларини 2190 та замонавий кўп функцияли тўлов терминаллари билан таъминлаши учун кўмак бериш топширилди.