Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темир Жумакадировнинг йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бевақт вафот этгани муносабати билан Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик мактуби йўллади, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Давлат раҳбарининг мактубида «Менинг самимий таъзиямни қабул қилинг ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларимни етказиб қўйишингизни сўрайман», — дейилади.

Темир Жумакадиров кетаётган автомобиль билан «КамАЗ» русумли юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ 7 октябрь куни Чуй вилоятининг Садовой қишлоғида содир бўлди. Тўқнашув натижасида бош вазир ўринбосари ёрдамчиси ва ҳайдовчи ҳам ҳаётдан кўз юмган.