6 октябрь куни маҳаллий вақт билан саҳар соат 4 атрофида Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида поезд ва автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 19 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмат.

Россия ФВВ маълумотига кўра автобусда 58 киши бўлиб, улардан 2 нафар ҳайдовчи Қозоғистон фуқароси, қолган 56 киши Ўзбекистон фуқароси.

Вафот этганлар тўғрисидаги маълумотни аниқлаш ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчиси Баҳром Ашрафханов бошчилигидаги Элчихона ходимлари гуруҳи Владимир вилоятига жўнатилди.

Мамлакат ҳукумати қарорига кўра ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб кетиш учун Владимир вилоятига махсус самалёт ва мутаҳассислар юборилмоқда.

ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги маълумот аниқланмоқда.