Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга мактуб йўллади, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Мазкур мактубда «Лас-Вегас шаҳрида кўплаб инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган тинч аҳоли оммавий ўққа тутилиши ҳақидаги аянчли хабар бизни қаттиқ қайғуга солди» дейилган.

Давлат раҳбари АҚШ Президентига самимий ҳамдардлик билдирди ва нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга далда сўзларини етказишни сўради.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар сони 58 нафарни ташкил этмоқда, 515 киши жабрланган.