13 йиллик танаффусдан сўнг АҚШ Эксимбанки Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқда, дея маълум қилди Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси Сухроб Холмуродов чоршанба куни Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида.

Банк раҳбари ҳамкорликни қайтадан тиклаш тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи жараёнида эришилди.

Сухроб Холмуродов Америка Эксимбанки раҳбарияти ўзбек томонини ускуна ва техникалар, жумладан Boeing самолётларини сотиб олишда молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилган.

Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев Boeing компанияси билан яқин бир неча йилларда яна икки дона Boeing 787 Dreamliner самолётини сотиб олиш масаласи кўриб чиқилганини маълум қилди.

«Янада аниқроғи биз самолётларимиз паркини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик қилмоқдамиз. Иккита Boeing 767 йўловчи самолётини юк самолётларига қайта жиҳозлашни режалаштираяпмиз», — деди вазир.