Қозоғистон ОАВларининг маълумотига кўра, 17 сентябрь куни оқшомда Остона шаҳрида қурилаётган объект ҳудудида том ва деворлар қулаб тушган. Натижада, дастлабки маълумотларга кўра, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган бўлиб, улардан 2 киши ҳалок бўлган ва 1 киши касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Қозоғистоннинг тегишли органлари томонидан тезкор тергов гуруҳи тузилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан фавқулодда ҳолат ҳақида батафсил маълумот олиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.