14−16 сентябрь кунлари Тошкентга Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директори Жиҳад Азур ташриф буюрди. Расмий органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашувларда иқтисодий вазият ва олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан айрибошлаш курсларини бир хиллаштириш ва валюта бозорини эркинлаштириш бўйича чоралар муҳокама қилинди.

«Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилиш жараёнини амалга оширишда кўпгина қийинчиликларни босиб ўтишга тўғри келаётган бўлса ҳам, ушбу ислоҳотлар мамлакатнинг янада самарали ва якунда сезиларли тараққий этган иқтисодий тизимга ўтишига имкон беради», — деди Жиҳад Азур ташрифи якунлари бўйича.

У ХВЖнинг иқтисодиётни ислоҳ қилиш йўлида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини тасдиқлаб, ҳукуматнинг минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий савдони кенгайтиришга қаратилган чораларини олқишлади.