15−17 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» тўртинчи павильонида Қозоғистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар берди Давлат инвестициялар қўмитаси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Кўргазмада Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар, ҳарбий техника, металлургия, фармацевтика ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилади.

16 сентябрь куни «Ўзэкспомарказ» ҳудудида икки мамлакат тадбиркорлар доиралари иштирокида ўзбек-қозоқ бизнес-форуми ўтказилади.

Давлат инвестициялар қўмитасидан хабар қилинишича, тадбирга кириш бепул бўлиб, қизиқиш билдирган барча компаниялар ҳамда хусусий шахслар кўргазмада иштирок этишга таклиф қилинади.

Батафсил маълумотларни (+99894) 665−67−65, (+99871) 238−52−93 рақамлари орқали олиш мумкин.