Янгийўл тумани ҳудудида 6 нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати.

6 сентябрь куни Тошкент — Термиз автомобиль йўлининг 832 километрида Nexia автомашинаси ҳайдовчиси MAN юк машинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, яна иккита Nexia автомашиналари билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида 6 киши, шу жумладан бир нафар вояга етмаган воқеа жойида вафот этишган. Яна 6 киши турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонага жойлаштирилган.

Воқеа жойида фавқулотда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.