21 31-август кунлари аввал Бишкек, сўнгра Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу музокаралар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегацияси ишчи гуруҳи ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациясининг топография ва ер тузиш ишчи гуруҳи ўртасида ўтказилди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувларда чегаранинг умумий узунлигини 80 фоизини ташкил этувчи келишилган қисм бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома лойиҳаси муҳокама қилиниб, келишилди ҳамда давлатлараро ҳужжатга тегишли иловалар тайёрланди.