Қибрай туманида яшовчи фуқаро З.Маннапов (1973 й.т.) оилавий келишмовчилик оқибатида уч нафар шахсни қасддан ўлдирмоқчи бўлган, дея хабар қилди Тошкент вилоят прокуратураси ўз сайтида.

З.Маннапов шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Х.Исмоилова (1985 й.т.) билан низолашиб, аёл ва унинг икки фарзандини (12 ва 9 ёшдаги) ўлдириш мақсадида уларнинг бош қисмига темир болға билан уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган.

Воқеа жойидаги учинчи шахслар аралашуви билан З.Маннапов ўз жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган. Ҳозирги вақтда жабрланувчилар тиббий муассасага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, З.Манаповга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.