Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева яқин вақтларда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси лавозимини тарк этишни режалаштирмоқда, дея хабар қилинди «Ўзбекистон 24» телеканали сайтида.

«Оиламга, шахсий мақсадларим ва лойиҳаларимга, Ислом Каримов жамғармасини, шунингдек, бошқа ижодий, хайрия ва маданий лойиҳаларни амалга ошириш учун яқин вақт ичида элчилик вазифамдан воз кечишни режалаштирмоқдаман», — дея маълум қилди Каримова-Тиллаева Ўзбекистоннинг исломий маданий ва илмий меросига бағишланган конференцияда.

Лола Каримова-Тиллаева 2008 йилда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси лавозимига тайинланган эди. У «Сен ёлғиз эмассан» Республика болалар жамоат фонди, Республика болалар ижтимоий мослашув марказига ҳам раҳбарлик қилади, Гимнастика федерацияси президенти ҳамда Ислом Каримов номидаги Республика жамоат хайрия жамғармаси васийлик кенгаши раиси ҳисобланади.