Ўзбекистон ва Туркия авиакомпаниялари 2017−2018 йиллар қишги навигация даври мобайнида Самарқанд ва Истанбул ўртасида ҳафтасига бир мартадан рейсни амалга оширади. Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда шу ҳақдаги келишувга эришилди, деб хабар қилди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Келгуси йил парвоз жадвалидан бошлаб ҳар икки авиакомпания томонидан авиарейсларни ҳафтасига икки мартагача ошириш режалаштирилган. Бунда Тошкент ва Истанбул ўртасидаги рейслар сони ўзгаришсиз қолади.

Музокараларда турк томонидан Транспорт, денгиз ишлари ва коммуникациялар вазирлиги Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси бош директори Баҳри Кесичи иштирок этди.