Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Тошкентнинг Юнусобод туманига ташриф буюрди, деб хабар берди ЎзА.

Давлат раҳбари пойтахт ички ишлар бош бошқармасининг Қўриқлаш бошқармаси фаолияти билан ҳам танишди. Бу ерда «Хавфсиз шаҳар» бошқарув ситуацион маркази ташкил этилади.

Марказ йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш хизмати, пост-патрул хизмати ва бошқа тармоқларни геоинформацион тизим орқали бошқариши режалаштирилмоқда.

Бозорлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, меҳмонхоналар, йўллар ва бошқа жамоат жойларига ўрнатилган видеокузатув ускуналаридан маълумотлар келади.

Президентнинг қайд этишича, тизим ишини созлаш ва апробация қилишдан кейин уни мамлакатнинг барча шаҳарларида қўллаш керак.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, 2013 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Shifo Nur тиббиёт марказида бўлди.