Президент Шавкат Мирзиёев 11 июль куни миграцион жараёнлар ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда мазкур соҳада Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг бир қатор янги вазифалари белгиланган.

Шулар жумласига фуқароликни расмийлаштириш ва миграциянинг барча бўлимларида мажбуриятларни тегишли равишда бажарилиш жавобгарлигини ошириш ва мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаш бўйича «ишни ташкиллаштиришнинг сифатли янги тартиби"ни жорий этиш киради.

Ўзбекистонда бўлиш, кириш, чиқиш ва аҳолига паспорт бериш, фуқароликка эга бўлиш, фуқароликдан чиқиш ва уни йўқотиш, ҳамда сиёсий бошпана бериш жараёнларини «прогнозлаш, баҳолаш ва таҳлилнинг самарали механизмлари"ни жорий қилиш кўзда тутилган.

Муҳим йўналиш фуқароликни расмийлаштириш ва миграция бўлинмалари ходимлари ўртасида профилактика чораларини кучайтириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан бошқарилмайдиган навбатлар таъсирида вужудга келадиган хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцион ҳодисаларни тубдан йўқ қилишдан иборат.

Паспорт тизими қоидаларининг бузилиши, ноқонуний миграция ҳолатларидан огоҳлантириш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш тизимини уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни комплекс ўрганган ҳолда такомиллаштириш белгиланган.

Яқин ойларда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятида давлат хизматларини кўрсатиш ва паспорт тизими масалалари бўйича фуқаролар қабулларини бошқаришнинг алоқанинг контактсиз шаклини таъминловчи электрон тизимини жорий этиш бошланади.

Давлат хизматларини кўрсатиш, жумладан биометрик ҳужжатларни тақдим этиш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинчалик прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга туриш, шунингдек манзилли-маълумотнома ахборотларини тақдим этиш жараёнларини соддалаштиришни таъминловчи электрон тизими 2018 йил 1 майдан жорий этилиши лозим.

ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тузилмасида Электрон ахборот тизимларини бошқариш бошқармаси ташкил этилади. Келтириб ўтилган тизимларни жорий этиш ва ривожлантиришдан ташқари, бошқарма доимий ва вақтинчалик прописка , яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, Ўзбекистонга келиш, кетиш ва бўлиш, фуқароликка қабул қилиш, чиқариш ва бекор қилиш, сиёсий бошпана бериш соҳасида интеграцияланган маълумотлар базасини қўллаб-қувватлайди.

Қарор билан хориж давлатлари, биринчи навбатда Ўзбекистон фуқаролари энг кўп бораётган мамлакатлар ҳудудларида Ўзбекистоннинг миграция соҳасидаги ваколатли ташкилотлари ваколатхоналарини очиш, шунингдек чет элда меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш ва рўйхатдан ўтиш тартибларини соддалаштириш режалаштирилган.