Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Париж ва Лос-Анжелес 2024 ва 2028 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари пойтахти этиб тасдиқлади, бироқ қайси шаҳар биринчи бўлиб олимпиадани қабул қилиши номаълумлигича қолмоқда, деб хабар қилди Regnum агентлиги.

Ушбу икки шаҳардан ташқари, Гамбург, Будапешт ва Рим ҳам ўйинларни ўтказишга даъвогар эди. 2024 йилда ўйинларнинг қайси шаҳарда ўтказилиши бўйича якуний қарор 13 сентябрь куни Лимада бўлиб ўтадиган ХОҚнинг 131-сессиясида қабул қилинади.

Лос-Ажелос мэри Эрик Гарсетти ва унинг парижлик ҳамкасби Анн Идальго ХОҚ билан ҳамкорлик қилишда мамнунлигини таъкидлади.

Париж 1900 ва 1920 йилларда, Лос-Анжелес эса 1932 ва 1984 йилларда Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган.