Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бавария федерал ерида йўловчи автобусининг йўл-транспорт ҳодисаси қурбонликларга сабаб бўлгани муносабати билан Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ҳамдардлик билдирди.

«Бавария ерида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учрагани оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди», — дея қайд этилади мактубда.

«Чуқур таъзия изҳор этаман, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жабрланганларнинг барчаси тезроқ соғайиб кетишини тилайман», — дейилади унда.

Душанба куни эрталаб А9 шоссесида автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Натижада 18 киши, жумладан автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлди.