Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Россиянинг «Лукойл» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди, деб хабар берди ЎзА.

Учрашувда узоқ муддатли ҳамкорликнинг амалдаги лойиҳаларини амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Қазиб олинадиган табиий газни чуқур қайта ишлашга доир янги лойиҳалар, шунингдек, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Вагит Алекперов Ўзбекистон билан нефть-газ соҳасида кенг кўламли ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Бугунги кунда «Лукойл» компанияси томонидан мамлакатимиз нефть-газ соҳасидаги қўшма лойиҳаларга жалб этилган инвестициялар ҳажми 6,3 миллиард долларни ташкил этади.