3 июлдан Тошкентда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси корхоналарининг автобус йўналишларида йўловчилар оқими ҳисоби ўтказилади. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинди.

Ҳисоб ўтказишдан мақсад — йўловчилар ташишни ташкил этиш самарадорлиги ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, автобус йўналишларини оптималлаштириш ва ҳаракат таркибининг мақбул миқдорини аниқлаб олишдан иборат.

Йўловчилардан йўл ҳақини ўз вақтида амалга ошириш ва кондукторлардан бир марталик чиптани беришни сўраши талаб қилинади.

Кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифати бўйича шикоят ва таклифларни «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясига ташкилот сайти ёки 1062 ишонч рақами орқали ҳам юбориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил баҳорида Ўзбекистон пойтахтида йўловчи транспортининг барча турлари, жумладан метро, автобуслар, трамвай ва йўналишли таксиларда йўловчилар оқимини ўрганиш бўйича комплекс тадқиқот ўтказилган эди.