Аралаш яккакураш жанглари устаси ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов (11−6−0) 25 июнь куни Чехиянинг Прага шаҳрида XFN 3 мусобақасида беллашув ўтказди. Спортчи XFN (X Fight Nights) талқини бўйича вақтинчалик чемпион мақомини қўлга киритди, деб хабар қилинди ташкилотнинг Facebook’даги расмий саҳифасида.

84 кг гача вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчига хорватиялик Зоран Дод (9−8−0) рақиб бўлди. Уч раунд якунларига кўра Маҳмуд Муродов ҳакамлар томонидан бир овоздан ғолиб деб топилди.

Голландиялик Дэвид Рамирес (6−3−0) XFN’нинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Аввалига Муродов у билан жанг олиб бориши керак эди, аммо Рамиресдаги жароҳат сабабли ўзбекистонлик спортчи Зоран Додга қарши рингга кўтарилди.

Эндиликда Муродов World Kickboxing Network ташкилоти талқини бўйча қитъалараро чемпион, Caveam талқини бўйича жаҳон чемпиони ва XFN талқини бўйича вақтинчалик чемпион ҳисобланади. У бокс бўйича 12 карра жаҳон чемпиони америкалик кичик Флойд Мейвезерга тегишли бўлган The Money Team (TMT) клубида ҳам жанг олиб боради.

Видео

Фото