Ботир Кудратходжаев Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

6 июнь куни Ўзбекистон Президенти тегишли фармонни имзолади, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Ботир Кудратходжаев 2016 йил августидан Тошкент шаҳар прокурори, унгача эса Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон Президентининг 29 майдаги фармонига мувофиқ ташкил этилган эди. Маҳкама энергоресурслар учун тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишига жавоб беради.